BM Innovation

Анаплазмоз ДНК сини аниқлаш

Номланиши:

Анаплазмоз ДНК сини аниқлаш

Таърифи:

Анаплазмоз – Anaplasmataceae оиласига мансуб Anaplasma phagocytophilum ва Anaplasma platys каби ҳужайра ичидаги (риккетсиялар) грам мусбат бактериялари томонидан қўзғатилувчи, кананинг чақиши орқали тарқалувчи инфекция ҳисобланади. Эрлихиозгага ўхшаш анаплазмозда кўпинча битта кана чақишидан олинадиган аралаш инфекция (ко-инфекция) кузатилади ва айнан шу касаллик кечишининг оғирлигини шартлаши мумкин.

Белгилари:

Мушук ва итлардаги белгилари:

Ўз-ўзидан ўтиб кетувчи иситма;

Летаргия, енгил иситма ва анорексия;

Оқсоқланиш, полидипсия, қусиш, диарея ва юмшоқ йўтал.

Органлар:

 

Иммун тизим ва суяк кўмиги зарарланади.

Ҳайвон тури:

Мушук ва итлар

Диагностика:

 

Диагноз анамнез ҳисобга олинган ҳолда, клиник намоён бўлиш ва лаборатория тадқиқотлари асосида комплекс равишда қўйилади. Патологик материалдаги антигенни аниқлаш учун ПЗР методи қўлланилади.  

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 3-5 мл

UZ