BM Innovation биз хакида
BMI нинг асосий мақсади:
BMI - ҳайвонлар ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари танасидаги вируслар, касаллик қўзғатувчилари, антибиотиклар ва паразит ҳужайраларни аниқлаш учун аниқ натижаларга қаратилган лаборатория диагностикаси.
Биз ҳайвонлар, озуқа ва хўжалик юритиш учун зарур муҳитни сизнинг хўжалигингиз фаолиятига иқтисодий зарар келтирмаган ҳолдаумумий ва комплекс текшириш учун пакетларни ишлаб чиқамиз.
Биз амалдаги мавжуд ишлаб чиқариш амалиёти (cGMP) сифат назоратига мувофиқ инновацион технологик усулларни тадбиқ қилган ҳолда ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида юқори сифатли диагностикага интиламиз.
Бизнинг жамоамиз турли ҳайвонларнинг лаборатория диагностикасида кенг миқёсдаги клиник тажрибага эга.
BMI асосий вазифаси:
BMI лаборатория диагностикаси давлат ва хусусий лабораториялар томонидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
• касалликларни йўқотиш бўйича давлат дастурлари доирасида ветеринария касалликларини назорат қилиш;
• одамларга юқадиган зоонотик касалликларни аниқлаш;
• эмлаш кампаниялари самарадорлигини текшириш;
• чорва молларини олиб кириш ва олиб чиқишда юқумли касалликлар тарқалишини чеклаш учун ҳайвонларнинг ҳаракатини назорат қилиш;
• уй чорва моллари учун янги таҳдид соладиган ва қайтадан пайдо бўладиган касалликларни аниқлаш.
BMI нинг афзалликлари:
- Амалдаги илғор ишлаб чиқариш амалиётининг (cGMP: миллий ва халқаро тажрибаси, GMP) сифатни назорат қилишига мувофиқ ИФА ва ПЗР методлари ёрдамида паразит ҳужайраларнинг лаборатория диагностикаси;
- Биоматериалнинг ифлосланишини бартараф этадиган ва шунга мос равишда ишончли натижани кафолатлайдиган инновацион ва илғор лаборатория технологиялари;
- Натижаларнинг ишончлилигини кафолатловчи юқори малакали мутахассислар, шунингдек, ҳайвонларнинг соғлиғини яхшилаш бўйича дастур ва малакали маслаҳат;
- Таҳлилни ўтказиш учун қисқа вақт ва таҳлил натижасини олишнинг сизга мос келадиган ҳар қандай шакли;