BM Innovation

Озуқаларнинг микотоксинларга нисбатан тест қилиниши фуманизин

Номланиши

Озуқаларнинг микотоксинларга нисбатан тест қилиниши

Тавсифи

Фумонизинлар (ФУМ) - Fusarium proliferatum ва F. verticilloides томонидан ишлаб чиқариладиган микотоксинлар бўлиб, ушбу микотоксинлар бутун дунёда маккажўхори ва маккажўхори маҳсулотларининг асосий ифлослантирувчи моддалари ҳисобланади. Фузариум асосан дала замбуруғи, тупроқ ва ўсимлик уруғларида ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

Микотоксинларнинг ҳайвонларга таъсири

Фумонизинлар организмга гепатотоксик, нефротоксик ва кардиотоксик таъсир кўрсатади, шунингдек иммунитет тизим фаолиятини сусайтиради.

Ҳайвонларда фумонизинлар чўчқанинг ўпка шиши ва отларда лейкоэнцефаломаляция каби касалликларини келтириб чиқариши маълум.

Аввалроқ қушлар ФУМга нисбатан чидамли деб ҳисобланар эди, аммо, яқинда бу нуқтаи назар турли хил патогенлар мавжуд шароитда муҳим роль ўйновчи ФУМ ва дезоксиниваленол (ДОН) ўртасидаги синергистик ўзаро таъсир кўрсатган тадқиқотлар асосида қайта кўриб чиқилди.

Микотоксин тури

ФУМ жуда барқарор микотоксинлар бўлиб, зарарсизлантириш ва қайта ишлашнинг кўплаб жараёнларига чидамли.

Диагностика

ИФА методи / Фумонизин

Муддат

72 соат

Материал миқдори

Дон культураси ёки текширилаётган озуқадан 500 гр.

UZ