BM Innovation

Озуқаларни микотоксинларга тест қилиниши М1

Номланиши

Озуқаларни микотоксинларга тест қилиниши

Тавсифи

Микотоксинлар ҳайвонлар организмига тушганда микотоксикозлар деб аталадиган заҳарланиш белгиларига олиб келиши мумкин. Микотоксинлар жигар, буйраклар, марказий асаб тизим фаолиятига  салбий таъсир қилади, иммунитет тизимининг самарадорлигини пасайтиради, шунингдек антиоксидант тизим фаолиятини издан чиқаради.

Кўпинча микотоксинлар подага озиқ-овқат билан киради, аммо уларнинг ахлат билан кириб бориши ҳам мумкин. Микотоксинлар алоҳида ҳолда камдан-кам учрайди.

Микотоксинларнинг хайвонларга таъсири

Барча парранда турлари микотоксинларга мойил бўлади, шунинг учун ишлаб чиқарувчилар хавфни мунтазам равишда баҳолашлари ва таҳдидларни тезда бартараф этишлари лозим. Турли хилдаги қуш турлари микотоксинларга нисбатан ҳар хил реакция намоён қилади. Эҳтиёткорлик билан кузатиб бориш, симптомларни аниқлаш ва патологик-анатомик усулда тўғри ўтказилган озуқа таҳлиллари йирик парранда тўдаларидаги микотоксикозни аниқроқ аниқлашга имкон беради.

  • озуқа истеъмолининг камайиши
  • ўсиш суръатининг пастлиги
  • тухум унумдорлигини пасайиши
  • озуқа конверсиясининг ёмонлашуви
  • касалликларга мойилликнинг кучайиши
  • тухум қобиғининг паст сифати
  • уруғланишнинг ёмонлашуви
  • оёқ касалликлари
  • тана гўштининг истеъмолга яроқсизлашуви

Микотоксин тури

Афлотоксин М1

Афлатоксин М1 озуқа маҳсулотлари саноат хом-ашёларининг табиий ўта хавфли ифлослантирувчиси бўлиб, юқори токсик бирикмалар гуруҳига мансуб ҳисобланади.

Афлатоксин М1 фақатгина сутда эмас, балки қайта ишланган творог, пишлоқ, йогуртларда ҳам аниқланиши мумкин. Афлотоксин М1 билан зарарланган сут маҳсулотлари инсон саломатлиги учун экологик жиҳатдан хавфли ҳисобланади.

Диагностика

ИФА методи / Афлатоксин М1

Муддати

72 соат

Материал миқдори

Дон культураси ёки текширилаётган озуқадан 500 гр.

UZ