BM Innovation

Ветеринария шифокори маслаҳати

Хизматлар. Консалтинг. Ветеринария шифокори маслаҳати.

“BM Innovation” да Сиз паррандачилик ва чорвачилик йўналишлари бўйича ветеринария шифокоридан ҳар томонлама комплекс маслаҳатларни олишингиз мумкин.

Ветеринария шифокорлари қуйидаги хизматларни таклиф қилишади: ҳайвонни текшириш ва намуналарни олиш, диагноз қўйиш, эмлаш харитасини ишлаб чиқиш, ҳайвонларнинг овқатланиши ва парвариши бўйича тавсиялар.

1) Мутахассиснинг пуллик хизмати қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Хўжаликнинг ветеринария ва зоотехник талабларга мувофиқлигини текшириш учун бориш;

абабларини аниқлаш учун ўлик қушларнинг текшириб кўриш (истиснолар: паррандачилик билан шуғулланмайдиган чорвачилик фермалари; уларни диагностика қилиш учун қон ёки биоматериал намуналари лабораторияга юборилади).

- Лабораторияга диагностика учун йўналтириш мақсадидаги маслаҳат.

- Лаборатория диагностикасидан сўнг консультация, диагноз қўйиш ва терапия учун антибиотик тайинлаш, зарур ҳолларда эмлаш харитасини тузиш, озуқа рационини ўзгартириш ёки озуқа тайёрлаш учун хом ашё етказиб берувчилар бўйича маслаҳатлар бериш.

- Кейинчалик хўжаликнинг ветеринария ва зоотехник таъминоти пуллик асосда амалга оширилади.

2) Мутахассис лаборантнинг алоҳида хизмати:

- Лабораториядан узоқда жойлашган хўжаликка қон олиш учун бориш (йўл вақти уч соатдан ошмаслиги лозим).

3) Шунингдек, паррандачилик фермасида бройлер ва тухум берувчи товуқлар билан боғлиқ вазиятни тўлиқ текшириш ва назорат қилиш билан эмлаш харитасини ишлаб чиқиш мумкин.

Бизнинг мутахассисимиз сизнинг бизнесингизни бошланишидан, сизда соғлом насл олиш пайтигача сизга ҳамроҳ бўлиши мумкин.

Сиз ветеринария шифокори билан маслаҳатлашиш учун батафсил маълумотни 555555555555 рақамига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.

 

UZ