BM Innovation

Қуш гриппи диагностикаси

Номланиши:

Қуш гриппи диагностикаси

Таърифи:

Қуш гриппи – қушларда Orthomyxoviridae оиласига мансуб А типдаги грипп вируслари томонидан чақириладиган юқумли касаллик. Қоидага биноан, бу вируслар уйда боқиладиган қушларни (масалан, уй товуқлари, куркалар, ўрдаклар, беданалар ва ғозлар), шунингдек, кўп турдаги ёввойи қушларни ҳам зарарлайди. 

Белгилари:

Клиник белгилар ўзида фаолликнинг пасайиши, овқатланишнинг ёки самарадорликнинг камайиши, йўталиш ва аксириш, патларнинг тўзиши, диарея ва / ёки тремор киради. Кўпинча касалликнинг фақат баъзи клиник белгиларини сезиш мумкин. Баъзида ПППГ(паст патогенли парранда гриппи) нинг тарқалиши вирус учун махсус лаборатория текшируви ўтказилмаса, умуман сезиларсиз бўлиши мумкин.

Органлар:

 

Юқори патогенли қуш гриппи ҳимояланмаган уй паррандаларида деярли 100 % ўлим билан тугайди.

Ҳайвон тури:

Қуш

Диагностика:

 

Диагноз эпизоотологик, клиник ва патологоанатомик маълумотлар ва лаборатория текширувлари асосида қўйилади.

Қуш гриппи вируси диагностикаси учун кўп қўлланиладиган метод ПЗР ҳисобланади ва у қатор афзалликларга эга:

  • реакция маҳсулотларини таҳлил қилиш учун электрофорезга эҳтиёж йўқлиги сабабли ўзаро контаминация хавфи кам;
  • анча юқори спецификлик, натижа олиш учун камроқ вақт сарфланиши;
  • катта ҳажмдаги намуналарни таҳлил қилиш;
  •  жараённи автоматлаштириш имконияти мавжудлиги.

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 3-5 мл

UZ