BM Innovation

Аденовирус инфекциясининг диагностикаси

Номланиши:

Аденовирус инфекциясининг диагностикаси

 

Таърифи:

Йирик шохли қорамолнинг аденовирусли инфекцияси (бузоқларнинг аденовирусли пневмонияси, бузоқларнинг  ячаденовирусли пневмоэнтерити) (adenoviridae infection) — ёш қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг ўткир ҳолда кечадиган касаллигидир.

 

Аденовирусли инфекциянинг қўзғатувчиси Adenoviridae оиласининг Mastadenovirus туркумига мансуб ДНК-геномли вирус ҳисобланади. Ҳозирги кунда қорамолларда - 25 типи, қўйларда - 4 типи, ит ва сичқонларда 2 хилдан типи, товуқларда эса 8 типи мавжуд.

Белгилари:

Инкубация даври – 3-4 сутка. Касалликнинг кечиши ўткир, баъзан сурункали кўринишда.

Асосан қорамоллар белгиларсиз инфекцияларни чақирувчи латент аденовирусларнинг ташувчилари ҳисобланади.

Белгилари:

  • 41,0 °С гача кўтарилган ҳарорат;
  • Респираторли кўринишлари (бурун бўшлиғидан суюқлик оқиши, йўтал);
  • Конъюнктивит (кўз ёш оқиши);
  • Диарея;
  • Сурункали кечишида ҳайвондаги чарчаш.

Кўп ҳолларда 2 ҳафтадан кейин соғайиш бошланади. Шундан кейин кўпинча 2-3 ҳафтадан сўнг қайтарилиш кузатилади; эҳтимол бу бошқа серотипга мансуб вирус томонидан чақирилган касаллик бўлиши мумкин.

Ички аъзолар:

 

Нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органлари зарарланади, лимфоид тўқималар ва конъюктивитлар

Ҳайвон тури:

Йирик шохли қорамол ва майда шохли моллар

Диагностика:

 

Аденовирусли инфекцияга диагноз клиник-эпизоотологик маълумотлар, патологоанатомик ўзгаришлар ва лаборатория тадқиқотлари асосида қўйилади.

Қондаги аденовирус, сифат анализи – қондаги Adenovirus spp ДНК сини аниқлаш “реал вақт” режимидаги полимераза занжир реакцияси (ПЗР) орқали амалга оширилади.  

ПЗР методи биологик материалдаги қидирилаётган ДНК бўлагини топиш ва бошқа усуллар билан аниқлаш имкони бўлмаган вирус ДНК сини аниқлаш имконини беради. Метод ушбу қўзғатувчи ДНК участкасига мос бўлган нусхани кўп миқдорда кўпайтириш принципига асосланган.

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 10 мл

 

 

UZ