Блютанг диагностикаси
Номланиши: |
Блютанг диагностикаси |
Таърифи: |
Блютанг (қўйларнинг катарал иситмаси) – кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг вирусли касалликлари, биринчи навбатда қўйларда бўлиб, ҳашаротлар орқали юқади. Касалликнинг қўзғатувчиси Reoviridae оиласи, Orbivirus авлоди, Bluetongue virus (BTV) турига мансуб вирус ҳисобланади. Вируслар вирулентлик бўйича ҳатто бир серотип доирасида сезиларли фарқ қилади. |
Белгилари: |
Йирик шохли молларда ва эчкида инфекция одатда вирусемиянинг юқори даражасига қарамасдан ташқи симптомларсиз кечади. Клиник белгилар ўз ичига юқори иситма, кучайган саливация (сўлак ажралиши), бош ва тил соҳасидаги шишлар, ва унинг кучли цианози, бурун экссудатининг интенсив ажралиши, нафас олишнинг қийинлашуви. Баъзи ҳайвонларда туёқларнинг шикастланиши, натижада унинг юришига характерли оқсоқланиш. Касалликнинг оғир кўринишларида бўйиннинг эгилиши бўлиши мумкин. |
Органлар:
|
Оғиз ва бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланиши, тилдаги шишлар ва цианоз. |
Ҳайвон тури: |
Йирик ва майда шохли моллар. |
Диагностика:
|
Диагноз эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, патологоанатомик ўзгаришлар ва лаборатория тадқиқотлари натижалари орқали қўйилади. ПЗР даги материалдан вируснинг нуклеин кислотасини аниқлаш. Касаллик диагностикасининг тез ва қулай усули. |
Муддат: |
72 соат |
Биоматериал: |
Қон – 10 мл |