BM Innovation

Озуқаларни микотоксинларга тест қилиниши зеароленон

Номланиши

Озуқаларни микотоксинларга тест қилиниши

Тавсифи

Микотоксинлар ҳайвонлар организмига тушганда микотоксикозлар деб аталадиган заҳарланиш белгиларига олиб келиши мумкин. Микотоксинлар жигар, буйраклар, марказий асаб тизим фаолиятига  салбий таъсир қилади, иммунитет тизимининг самарадорлигини пасайтиради, шунингдек организмнинг антиоксидант тизим фаолиятини издан чиқаради.

Зеараленон (ЗЕН) асосан Fusarium graminearum, F. culmorum, F. cerealis, F. equiseti ва F. verticillioides. штаммлари томонидан ишлаб чиқарилган микотоксин бўлиб, одатда замбуруғ даладаги донларга нам ва салқин шароитларда ёпишади, аммо Fusarium нинг ўсиши сақлаш жараёнида ҳам кузатилади. ЗЕН кўпинча деоксисинвален, бошқа трихотоценлар ва Fusarium микотоксинлари билан бир вақтда учрайди.

Микотоксинларнинг хайвонларга таъсири

ЗЕН қуйидагича таъсир кўрсатиши мумкин:

  • Ўткир ости таъсир,
  • Сурункали таъсир,
  • Генотоксик таъсир.

 

ЗЕН нинг эркакларга эстроген таъсири:

• иммунитет тизимининг сусайиши,

• тестостерон даражасининг пасайиши,

• моякнинг вазни камайиши,

• сперматогенезнинг пасайиши,

• аёлликка хос белгилар ривожланиши,

• либидонинг пасайиши.

 

ЗЕН нинг аёлларга эстроген таъсири:

• иммунитет тизимининг сусайиши,

• эмбрион яшовчанлигининг камайиши;

• ҳомила вазнининг камайиши,

• вульванинг кенгайиши ва қизариши,

• вульвовагинит,

• сутнинг кечикиши ёки етишмаслиги, тўғри ичакнинг ёйилиши.

 

Бундан ташқари ЗЕН саратон чақириши, шунингдек, генотоксик ва эндокрин таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.

Микотоксин тури

ЗЕН кўпинча деоксинивален, бошқа трихотоценлар ва Fusarium.2,7 микотоксинлари билан бир вақтда учрайди. ЗЕН - фенолли резорцил кислотанинг лактонидир ва бу замбуруғ метаболити ҳайвонларга асосан эстрогеник таъсир кўрсатади.

Диагностика

ИФА методи / Зеараленон (ЗЕН)

Муддати

72 соат

Материал миқдори

Дон культураси ёки текширилаётган озуқадан 500 гр.

UZ