BM Innovation

Лептоспироз диагностикаси

Номланиши:

 Лептоспироз диагностикаси

 

Таърифи:

Лептоспироз (лот. – Leptospirosis) –

ҳайвонларнинг ўткир кечувчи табиий-фокусли касаллиги. Лептоспирознинг қўзғатувчиси Leptospira авлоди микроорганизмлари. Йирик қорамол лептоспирозининг асосий қўзғатувчиси - бу Hebdomadis, Pomona ва Grippotyphosa, майда қорамолларда- Grippotyphosa,Pomona.

Белгилари:

Қисқа муддатли иситма, гемоглобинурия, қон кетиш, шиллиқ пардалар, терининг сарғайиши ва фокусли некрози, ошқозон-ичак трактининг атонияси, аборт, маститлар, ҳаётга лаёқатсиз насл туғилиши, даврий офталмия ва менингоенцефалит, ҳайвонлар ҳосилдорлигининг пасайиши каби белгиларда намоён бўлади.

Органлар:

 

Шиллиқ пардалар, тери қопламаси ва ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги пасайиши

Ҳайвон тури:

Йирик ва майда шохли моллар

Диагностика:

 

Лептоспирознинг замонавий лаборатор диагностикаси микробиологик, иммунологик ва молекуляр-биологик усуллар мажмуасига асосланган. Улар касалликнинг босқичига қараб турли хил комбинацияларда қўлланилади:

  • Қон зардобида (плазма) антитаналарни дастлабки диагноз қўйиш  ва аниқлаш учун ИФА усули қўлланилади . ИФА томонидан дастлабки диагноз вақти 2,5 соатни ташкил қилади.
  • Патоген материалда (қон плазмаси ёки сийдикда) антигенни аниқлаш учун ПЗР усули қўлланилади (текшириш вақти 3 соат).

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 10 мл

 

UZ