BM Innovation

 Висна-Миеди вируси диагностикаси

Номланиши:

 Висна-Миеди вируси диагностикаси

Таърифи:

Висна-маеди (visna-Maedi) — қўйларда сурункали кечадиган касаллик. Касаллик қўзғатувчиси – Retroviridae оиласи, Lentivirus авлодига мансуб РНК-геномли вирусларга мансуб. Зараланган она қўйлардан қўзичоқларга вирус оғиз сути ва сут орқали ўтади. Ҳайвонлар ёпиқ биноларда сақланганда ҳаво-томчи йўли орқали юқиш эҳтимоллиги мавжуд.

Белгилари:

Висна симптомлари: тушкунлик, қўрқув, ҳаракат координациясининиг бузилиши, лабларнинг доимий пирпираши, бошнинг бир томонга эгилиши, тос соҳасининг парези ва фалажи, кахексия

Миеди симптомлари: нафас сиқилиши, оғиз билан нафас олиш, нафас олишнинг кўпайиши, қуруқ йўтал, вазн йўқотилиши.

Табиий шароитларда яхши шароитларга эга бўлмаган отарларда висна-маедининг аралаш кечишини аниқлаш мумкин бўлади.

Органлар:

 

Марказий нерв тизимининг шикастланиши, пневмания, ҳайвон ўлими.

Ҳайвон тури:

Майда шохли моллар

Диагностика:

 

Диагноз эпизоотологик, клиник маълумотлар, патологоанатомик ўзгаришлар ва лаборатория тадқиқотлари натижаларига асосланиб қўйилади. Материалдан вируснинг нуклеин кислотасини ПЗР усулида аниқлаш. Касаллик диагностикасининг анча тез ва қулай усули.

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 10 мл

UZ