BM Innovation

Озуқаларнинг микотоксинларга нисбатан тест қилиниши охратоксин А

Номланиши

Озуқаларнинг микотоксинларга нисбатан тест қилиниши

Тавсифи

Микотоксинлар организмга тушгандан сўнг микотоксикозлар деб аталадиган заҳарланиш белгиларига олиб келиши мумкин.

Охратоксин А (ОХР) - бу A. ochraceus, A. niger ва кам ҳолда A. carbonarius каби Aspergillus қатори штаммлари штаммлари томонидан ишлаб чиқариладиган микотоксин.

Охратоксин канцероген микотоксин ҳисобланади.

Микотоксинларнинг ҳайвонларга таъсири

Охратоксин нефротоксик таъсир кўрсатади (буйракларга), масалан, нефроннинг найчасининг дегенерацияси, буйрак интерстициал фибрози, базал мембрана қавати қалинлигининг камайиши ва гломеруляр гиалинизация, анемия, протеинурия, уремия.

ОХР тератоген, генотоксик ва канцероген таъсир кўрсатади (яъни, бир нечта аъзоларда кўп қон кетиши, талоқ, бош мия, жигар, буйраклар ва юракдаги фибрин тромблари).

ОХР иммунитет тизими фаолиятига таъсир кўрсатиб уни ишини пасайтиради ва аниқ иммуномодулянт таъсирга эга, бу эса тимус, талоқ ва лимфа тугунлари ҳажмининг камайиши, антитаналар шаклланишининг камайиши, иммун ҳужайралар сонининг ва функциясининг ўзгариши каби оқибатларга олиб келади.

ОХП эмбрионлар учун токсик таъсирга эга (ҳайвонларда плацентар транслокация  кузатилади) ва ҳайвонларнинг баъзи тўқималарида ва ҳайвон маҳсулотларида (жигар, буйраклар, талоқ) тўпланади.

Микотоксин тури

ОХР бошқа муҳим микотоксинлар сингари, маккажўхори, ловия, ерёнғоқ, жўхори, арпа, буғдой ва жавдар каби турли хил озуқа моддаларини зарарлантиради.

ОХР турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини зарарлантириши мумкин: зайтун, ловия, пиво, вино, какао, кофе ва бошқалар.

Диагностика

ИФА методи / Охратоксин

Муддат

72 соат

Материал миқдори

Дон культураси ёки текширилаётган озуқадан 500 гр.

UZ