BM Innovation

Герпес

Номланиши:

Балиқларда герпес вируси инфекцияси диагностикаси

Тавсифи:

Вирусли геморрагик септицемия (ВГС, Viral Haemorrhagic Septicaemia, VHS) - бу турли ёшдаги чучук сув ва денгиз балиқларида учрайдиган жуда юқумли касаллик.

Касалликнинг қўзғатувчиси - бу РНК тутувчи Novihablovirus авлодига мансуб рабдовирус.

ВГС юқори даражадаги юқумли касаллик бўлиб, лососсимонлар, камбаласимонлар ва сельдсимонлар каби чучук сув ва денгиз балиқларини зарарлайди. Касаллик эпизоотик тарзда кечади ва септик жараённинг ривожланиши, аъзолар ва тўқималарда кўп қон кетиши ва балиқларнинг оммавий қирилиши билан тавсифланади.

Белгилари:

Касаллик экссудатив-геморрагик синдром шаклида ўзини намоён қилади, унинг ривожланиши қон-томир капиллярлари эндотелийси, гематопоетик тўқима ва буйракнинг ташқи қисми ҳужайраларида вирус кўпайиши натижасида юзага келади, бу эса сув-минерал мувозанатининг бузилишига олиб келади ва плазма ҳамда қон ҳужайраларини атроф тўқималарига чиқарилишига олиб келади.             Сувнинг ҳарорати 7-15 ° C гача бўлганда инкубация даври 1 дан 2 ҳафтагача.

Касалликнинг биринчи белгилари - балиқнинг анорексияси ва тушкунлиги. Касал балиқлар тўқ рангга эга бўлиб, оқим унча кучли бўлмаган ҳовуз ёки канал четларида жойлашиб олади. Улар оқим бўйлаб мувозанатни қийин сақлаган ҳолда аста-секин оқади, дренаж панжараларига тиқилиб қолади. ВГС ўткир, сурункали ва асабий шаклларда учрайди.

Органлар:

 

Нафас олиш, овқат ҳазм қилиш шикастланади, лимфоид тўқималар ва конюктивитлар.

Ҳайвон тури:

Лососсимонлар қаторидан бўлган турли ёшдаги чучук сув ва денгиз балиқлари.

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Балиқ

 

UZ