BM Innovation

Ротавирусли инфекция диагностикаси

Номланиши:

Ротавирусли инфекция диагностикаси

 

Таърифи:

Ротавирусли инфекция — ҳар хил турга мансуб ёш ҳайвонларнинг ўткир ҳолда кечувчи касаллигидир. Қўзғатувчи – Reoviridae оиласи, Ротавируслар (дуовируслар) авлодига мансуб вируслар гуруҳи. 

Белгилари:

Диарея, катарал ёки катарал-геморрагик гастроэнтерит ривожланиши ва юқори ўлим даражаси (50% гача).

Органлар:

 

Ошқозон-ичак тракти

Ҳайвон тури:

Йирик ва майда шохли моллар

Диагностика:

 

Ротавирус инфекциясининг лаборатория диагностикаси ИФА ва иммуноэлектрон микроскопия методларини қўллаган ҳолда вирус тутувчи материалдаги специфик антигенларни аниқлашга асосланган.

Патологик материалда ротавирусни аниқлаш ва унинг биологик хусусиятларини аниқлашга ёрдам берадиган истиқболли йўналишлардан бири бу вирусли геном ДНК нусхаларини (кДНА) амплификациялаш имкон берувчи полимераза занжир реакцияси (ПЗР) ҳисобланади.

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 10 мл

UZ