BM Innovation

Ньюкасл касаллиги диагностикаси

Номланиши:

 Ньюкасл касаллиги диагностикаси

Таърифи:

Нюкасл касаллиги қуш турларига таъсир қилади. Патогеннинг манбаи касал қушлар, шунингдек ёввойи қушлар ва одамлар; юқтириш омиллари – инвентарь, озуқа, сув, пат, тухум қобиғи, касал қуш томонидан чиқариладиган экскретлар

Белгилари:

Касалликнинг кечиши чақмоқ тезлигидаги, ўткир, ўткир ости ва сурункали. Чақмоқ тезлигидаги кечишда қуш тўсатдан ҳеч қандай клиник белгиларсиз ўлади.

Касалликнинг белгилари қуйидагилар:

  • Иштаҳанинг ёмонлашуви;
  • Тана ҳароратининг 44°C гача кўтарилиши;
  • Тушкун аҳволга тушиш;
  • Кам ҳаракатлилик;
  • Конъюктивит (шох парда тиниқлигининг пасайиши)
  • Оғиз ва бурун бўшлиғидан суюқлик ажралиши;
  • Йўтал, очиқ нафас олиш;
  • Ич кетиши, баъзан қон аралаш
  • Фалажликлар

Органлар:

 

Нафас олиш органлари, кўз шиллиқ пардаси, ҳиқилдоқ ва ошқозон-ичак тракти, нерв системаси.

Ҳайвон тури:

Қуш

Диагностика:

 

Диагноз эпизоотологик, клиник ва патологоанатомик маълумотлар ва лаборатория текширувлари натижалари асосида қўйилади.

Нюкасл касаллиги парранда гриппи, юқумли ларинготрахеит, микоплазмоз ва товуқ вабосидан фарқланади.

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 3-5 мл

UZ