BM Innovation

Хламидиоз диагностикаси

Номланиши:

Хламидиоз диагностикаси

Таърифи:

Хламидия контагиоз юқумли касалликдир. Қўзғатувчи- ҳаракатсиз, спора ва капсулаларни ҳосил қилмайди, грамм-манфий. Хламидия турли хил патогенезни ва касалликнинг клиник кўринишларини келтириб чиқаради, аммо улар бир хил - Chlamydia авлодига мансуб.  

Белгилари:

Хламидиознинг қуйидаги шакллари фарқланади:

  • Респиратор (касалланиш 60% гача, ўлим даражаси 30% гача);
  • Артритли;
  • Ичак (касалланиш 25-50% гача, ўлим даражаси 20-30% гача);
  • Жинсий;
  • Энцефаломиелит (ўлим даражаси 100%);
  • Хламидиознинг кератоконъюнктивал шакли.

Хламидиоз ўткир, ўткир ости ва сурункали кечиши мумкин. Симптомлари:

  • Ринит;
  • Бронхопневмония;
  • Гастроэнтерит;
  • Полиартрит;
  • Кератоконьюнктивит;
  • Энцефаломиелит;
  • Эндометрит;
  • Туғруқнинг кечикиши;
  • Мастит;
  • Аборт яшаш қобилиятига эга бўлган наслнинг туғилиши.

Эркакларда, орхит, баланопостит ва эпидидимит кузатилади.

Органлар:

 

Ошқозин-ичак тракти, нафас олиш органлари, бўғимлар шикастланади.

Ҳайвон тури:

Қорамол

Диагностика:

 

Диагноз эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар ва лаборатория текширувлари натижалари асосида қўйилади.

Метод ҳайвонлар патологик материалидаги хламидия ДНК сини ПЗР усули ёрдамида аниқлашга асосланган. ПЗР қўзғатувчини намунадаги  1 та бактерия ҳужайраси миқдорида аниқлаш имконини беради. Спецификлик 100 %.

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 10 мл

 

 

 

 

 

UZ