BM Innovation

Ҳайвонларда вабо вируси РНК сини аниқлаш.

Номланиши:

 Ҳайвонларда вабо вируси РНК сини аниқлаш.

Таърифи:

Ҳайвонларнинг вабо касаллиги ҳайвонларда юқумли вирусли касаллигидир (Карре касаллиги). РНК тутувчи вируслари парамиксовируслар оиласига мансуб. Қўзғатувчи манбаси касал ва қайта касалликка чалинган ҳайвонлар бўлиб,  вирусни атроф-муҳитга бурун, кўзлар, тупук, сийдик ва нажас билан тарқалади. Вабо билан касалланган ва клиник белгилари бўлмаган итлар вирусни 3 ойгача атроф муҳитга чиқаришади. Ўлим даражаси 80-90% бўлиши мумкин.

Белгилари:

Вабо ҳаддан ташқари тез (чақмоқ тезлигидаги), ўткир, кучсиз ўткир, сурункали, шунингдек, типик ва атипик кўринишларда бўлиши мумкин.

Касалликнинг ўта ўткир даври тана ҳароратининг тўсатдан 40-41 ° С гача кўтарилиши, ҳайвоннинг сезиларли даражада тушкун аҳволга тушиши, овқатлантиришдан бош тортиш, ўткир ринит ва конъюнктивит билан тавсифланади. Кейин тўсатдан кома ҳолати бошланади ва ҳайвон 2-3-куни вафот этади.

Касалликнинг ўткир ва кучсиз ўткир даври 2-4 ҳафта давом этади ва турли хил аломатлар билан тавсифланади. Кучли иммунитетга эга бўлган катта ёшли итларда вабо фақат иситма ва умумий ҳолатнинг тушкунлиги билан ўзини намоён қилиши мумкин, бундай ҳолларда касаллик 3-5 кун давом этади ва соғайиш билан якунланади.

Органлар:

 

Шиллиқ қаватлар, тери қопламалари, ўпкалар ва марказий нерв системаси касалланади.

Ҳайвон тури:

Итлар

Диагностика:

 

Диагноз анамнез, клиник белгилар ва лаборатория текширувлари асосида комплекс равишда қўйилади. Патологик материалда антигенни аниқлаш учун ПЗР методидан фойдаланилади. Дифференциал диагностикада вабонинг клиник белгиларига ўхшаш бўлган: аденовирусли инфекциялар, парво- ва коронавирусли энтерит, лептоспироз, Ауески касаллиги, сальмонеллёз, ич кетиши ва бошқаларни ҳисобга олмаслик лозим.

Муддат:

72 соат

Биоматериал:

Қон – 3-5 мл

UZ